Жаҳон | 08:33 / 05.06.2018
8769
1 дақиқада ўқилади

Путин: Россия Корея ярим оролидаги вазият яхшиланиши учун барчасига тайёр

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путиннинг Австрияга қарашли ORF телерадиокомпаниясига берган интервьюсида маълум қилишича, Москва Корея ярим оролидаги вазиятга ечим топиш учун барча саъй-ҳаракатларни кўришга тайёр. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.

«Бунинг учун барча саъй-ҳаракатларни кўришга тайёрмиз. Биз Шимолий Корея раҳбарияти билан ҳар доим алоқада бўлганмиз, иқтисодиёт соҳасида қатор қўшма уч томонлама лойиҳаларни таклиф қилмоқдамиз. Бу инфратузилма лойиҳалари, Россиядан Шимолий Кореяга, кейин эса Жанубий Кореяга темир йўли», - дея айтиб ўтди Путин.

Унинг сўзларига кўра, ХХР ҳам минтақадаги вазият ядросизланиш томонига қараб ҳаракатланиши учун ўз ҳиссасини қўшди.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, «агарда барчамиз саъй-ҳаракатларни бирлаштирсак, ўзимизга керакли натижаларга эришамиз».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ким Чен Инга таклиф билан чиққани хабар берилганди.

Мавзуга оид