Жаҳон | 16:41 / 05.06.2018
4818
2 дақиқада ўқилади

Тарихдаги биринчи: Сан-Францискода янги мэр сайловлари бўлиб ўтмоқда

АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳрида сешанба куни мэр сайловлари бўлиб ўтмоқда. Унда ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, бу инсон - у аёл бўладими ёки эркакми - у ёки бу “алоҳида жиҳати” билан тарихга киради.

АҚШдаги энг машҳур шаҳарлардан бирининг раҳбари лавозими учун кураш собиқ мэр Лондон Брид, юрист ва шаҳар маъмури Жейн Ким, шунингдек, Калифорния штати собиқ қонун чиқарувчиси Марк Лено ўртасида кечмоқда.

Ғалабани Брид қўлга киритиши тахмин қилинмоқда. Агарда бу рўй берса, ушбу аёл Сан-Франциско мэри этиб сайланган биринчи афроамерикаликка айланади. АҚШ учун бу ноёб ҳолатга айланмайди - қора танли аёллар АҚШ пойтахти Вашингтонга, Балтимор (Мэриленд штати) ва Шарлотт (Шимолий Каролина) шаҳарларига раҳбарлик қилмоқда.

Лондон Брид/Фото: thebolditalic

Ким ғалаба қозонадиган бўлса, у асли келиб чиқиши Осиёлик бўлган, АҚШда мэр лавозимини эгаллаган биринчи корейс аёлга айланади. 

Жейн Ким/Фото: thebolditalic

Лено сайланса, у АҚШдаги ўз ноанъанавий позицияси ҳақида ошкора гапирувчи биринчи мэр бўлади.

Марк Лено/Фото: thebolditalic

Икки аёл номзоддан бири ғалаба қозонса, бу АҚШда сўнгги йилларда авж олган жинслар тенглиги бўйича кенг кампанияга мос тушади. Тарихчиларнинг таъкидлашича, Сан-Францискода, АҚШнинг либерал ва демократик марказида, мэр лавозимини аёллар фақат икки марта эгаллашган. Шу билан бирга, The Atlantic’нинг эслатишича, бу лавозим уларга сайловлар якунлари бўйича эмас, балки шаҳарнинг амалдаги раҳбари ўлимидан сўнг теккан. 

Мавзуга оид