Жаҳон | 16:36 / 06.06.2018
13076
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШга 70 млрд долларлик ўзига хос «битим» таклиф қилди

Фото: Andy Wong/AFP/ Getty Images

ХХР Вашингтон божлар жорий этишдан бош тортса, йил давомида АҚШдан 70 млрд долларлик қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотлари ва энергия ташувчиларни харид қилишга тайёр. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.

Тегишли таклиф Пекинда ХХР Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Хэ ҳамда АҚШ савдо вазири Уилбур Росснинг учрашувида билдирилган.

Хитойдан маълум қилишларича, АҚШ божлар жорий этиш ва бошқа чекловлардан бош тортса, келишувга эришилади. Бироқ, Қўшма Штатлар томонидан уларни бекор қилишга тайёрлик ҳақида ҳозирча ҳеч қандай баёнот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй пўлат ва алюминий импортига божларни асоссиз, деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид