Жаҳон | 18:38 / 07.06.2018
61476
2 дақиқада ўқилади

Путин Россиянинг янги қуроли тайёр эканини маълум қилди

Фото: Артем Сизов/«Газета.Ru / «Россия-24»/YouTube.com

Россия президенти Владимир Путин «тўғридан-тўғри мулоқот» давомида Россиянинг энг янги қуроли тайёрликнинг қандай даражасида экани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

Унинг сўзларига кўра, «Кинжал» гипертовушли авиацион ракета комплекси қуролли кучларга топширилган, 2019 йилда эса «Авангард» тизими, 2020 йилда - «Сармат» ракетаси тақдим этилади.

«Шунингдек, маълум бир ишланмалар бор - глобал узоқ масофага мўлжалланган ракета ва сувости дрон қурилмаси. Бу ерда ядро двигатель қурилмасининг синов босқичи якунланди. Бироқ, яна баъзи бир нарсаларни режали режимда амалга ошириш даркор. Иш айнан режа бўйича кетмоқда», - дея қайд этиб ўтган Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, қурол қуролли кучларга ўз муддатида тақдим этилади.

Россия президентининг таъкидлашича, бунга ишонмаганлар, аввал ҳам ишонишмаган, аммо бу Россияга қуролни яратишда халақит бермади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Россия ёки суверен бўлиши, ёки умуман бўлмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид