15:20 / 08.06.2018
24918

«Энди жим ўтирмаймиз» - Германия АҚШ билан муносабатлар ҳақида

Фото: REUTERS

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мааснинг маълум қилишича, ГФР энди АҚШ билан ўзаро муносабатлардаги зиддиятлар ҳақида жим турмайди.

«Бизда ўзаро муносабатларда маълум бир зиддиятлар бор, улар ҳақида энди фақат очиқ гапирамиз», - дея айтиб ўтди у Suddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, гап, хусусан, Вашингтоннинг иқлим бўйича келишувдан чиқиши, Эрон ядровий битимидан воз кечиши ҳамда пўлат ва алюминийга божлар жорий этишига алоқадор масалалар ҳақида боряпти.

Дипломатнинг фикрича, бу бир томонлама қарорлар Европага зиён етказмоқда ҳамда АҚШ президенти Дональд Трамп уларга олдиндан билган ҳолда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Европани «ўзгараётган дунёда» қатъийликка чақирганди. 

Top