Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Иннинг Сингапурга қачон келиши айтилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сингапурдаги Чанги аэропортига якшанба, 10 июнь куни етиб келади. Бу ҳақда Reuters тайёрланаётган сафардан хабардор бўлган манбага асосан маълум қилди.
Таъкидланишича, 8 июнь куни Сингапурдаги Пайя Лебар авиабазасида Америка авиация флоти жойлаштирилганига доир суратлар пайдо бўлган. Улар орасида оқ томга эга вертолёт сурати ҳам бор, у, одатда, АҚШнинг юқори мансабли амалдорларини олиб ўтиш учун фойдаланилади.
Саммитда иштирок этаётган томонлар сафарга оид ўз режаларини очиқламаяпти.
Сингапур Фуқаролик авиацияси бошқармаси эса бу маълумотни ҳозирча тасдиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Сингапурда Ким Чен Ин учун лимузин қидираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026