АҚШ президенти Дональд Трамп «катта еттилик» саммитидаги ўз иштироки вақтини қисқартиради. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс баёнот берган.
Таъкидланишича, Трамп атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришига бағишланган сессияда иштирок этмайди.
«Президент Трамп G7 саммитидан аёллар тенг ҳуқуқлиги бўйича сессиядан сўнг кетади. Президент Канададан дарҳол Сингапурга йўл олади. У ерда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан келаси ҳафта сешанба куни учрашув ўтказиш режалаштирилган», - дея маълум қилди Сандерс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Россия G8’га қайтарилмаслигини маълум қилганди.







