Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» уч кунлик вақтинчалик сулҳ ҳақида эълон қилди
Фото: REUTERS
«Толибон» радикал ҳаракати Рамазон Ҳайити байрами вақтида уч кунлик сулҳ рўй бериши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар тарқатган.
«Шунингдек, «Толибон» Рамазон Ҳайити уч куни давомида вақтинчалик сулҳ ҳақида эълон қилди», - дея хабар беришган агентликдан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи якунланиши ва Рамазон Ҳайити байрами туфайли «Толибон» радикал ҳаракати билан вақтинчалик сулҳга эришилгани ҳақида маълум қилганди.
«Сулҳ «Толибон»га зўравонлик кампанияси одамларни ўзига тортмаслиги, балки афғон халқи бу ғоялардан янада итариб ташлашини тушуниши учун имконият саналади», - дейилган президент хабарида.
Мавзуга оид
21:38
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026
Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
21:29 / 21.05.2026
Европа “Толибон”дан нима хоҳлаяпти?
14:30 / 17.05.2026