Орангутанг ўрмонни йўқ қилаётган бульдозерни тўхтатмоқчи бўлди (видео)
Индонезияда орангутанг ўрмонни йўқ қилаётган бульдозерни тўхтатмоқчи бўлди. Ушбу ҳолат видеода қайд қилинган.
Ҳайвонларни қутқариш билан шуғулланувчи International Animal Rescue (IAR) ташкилотининг Facebook’да маълум қилишича, ролик 2013 йилда суратга олинган, бироқ уни ўтган ҳафта эълон қилишга қарор қилинган.
Видеода маймун ағдарилган дарахт танаси бўйлаб бульдозер томон бориб, унинг ковшини ушлашга уринаётгани, бироқ машинист ковшни кўтариши оқибатида маймун мувозанатини йўқотиб, йиқилиб тушганини кўриш мумкин. Шундан кейин маймун бульдозер кабинаси томон йўналади, бироқ шунда IAR фаоллари маймунни тўхтатишга қарор қилиб, унга ухлатувчи воситали ўқ узишади ва уни хавфсиз жойга олиб кетишади.
IAR’да таъкидланишича, бундай ҳодисалар Индонезияда борган сари тез-тез юз бериб турибди. Ўрмонларнинг кесиб ташланиши ҳайвонларни у ерларни тарк этишга мажбур қилмоқда ва баъзида уларнинг одамлар билан ихтилофга киришига олиб келмоқда.
Мавзуга оид
17:26
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024