Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Нодир Ғаниев ушбу бошқарма бошлиғи сифатида иш бошлади. У бунга қадар мазкур бошқармада бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хориждаги дипмиссиялар фаолиятини кескин ўзгартириш бўйича чоралар белгилангани хабар берилганди.

















