Gallup Халқаро тадқиқот маркази навбатдаги сўров натижаларини эълон қилди. У хавфсизлик масаласига бағишланди.

Global Law and Order сўровида қатнашган шахслардан тунда кўчада юрганда ўзларини хавфдан холи ҳис қилишлари ёки йўқлиги ҳамда жиноят қурбони бўлган-бўлмаганликлари ҳақида сўралган.

Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз 5-давлат деб топилди. Ўзбекистондан олдин энг хавфсиз беш давлат сафидан Сингапур, Норвегия, Исландия ва Финляндия ўрин олган.

Сўровда 142 давлат ва ҳудудда яшовчи 148 минг одам иштирок этган.