14:47 / 15.06.2018
8606

Киев «ЛХР»га сув етказиб беришни тўхтатди

Киев кучишлатар тузилмалар назоратида бўлган Петровск насос станцияси ва Ғарбий фильтрловчи станциядан «Луганск халқ республикаси» («ЛХР») ҳудудига суд етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.

«Ўн бешинчи июнь куни, соат тахминан 4:00да Украина ҳудудидан сув етказиб бериш тўхтатилди. «Попаснян туман водоканали»дан сув етказиб беришга нима сабаб бўлгани ҳақида хат олинган - насос станцияларида электр энергияси йўқлиги туфайли», - дея хабар беришган «Лугансквода» ДУК матбуот хизматидан.

Корхона маълумотларига кўра, Петровск насос станциясининг электр энергиясидан узилиб қолишига гидравлик зарба сабаб бўлган. Бунинг оқибатида Д-900 магистрал сув ўтказгич зарар кўрди.

«Сув ўтказгич зарар кўргани туфайли Луганск шаҳрига сув етказиб бериш 20 фоизга чекланади ҳамда истеъмолчиларнинг сув таъминоти ўзгартирилади», - дея қўшимча қилиб ўтишган «Лугансквода» ДУКдан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Россия ҳаммасини қайтариши ҳақида маълум қилганди.

Top