Фан-техника | 14:08 / 15.06.2018
10870
1 дақиқада ўқилади
Lenovo VR-реалликка мўлжалланган ўта кучли ноутбукни тақдим этди
Lenovo компанияси ThinkPad P52 ўта кучли ноутбукини тақдим этди. У виртуал реалликка мўлжалланган. Янгиликнинг энг ўзига хос жиҳати ундаги оператив хотира ҳажмидир - 128 ГБ. Бу ҳақда SlashGear ёзмоқда.
Ноутбук диагонали 15,6 дюйм бўлган дисплейга эга. Шу билан бирга, топ моделдаги кенглик - 4К. Қурилмага Intel Xeon саккиз ядроли процессорнинг сўнгги авлоди ва NVIDIA Quadro P3200 видеокартаси асос қилиб олинди.
Шунингдек, янгилик бармоқ излари сканери ва ёритгичли клавиатура билан жиҳозланган.
Ноутбук жорий йилнинг июнь ойи охирларида сотувга чиқиши керак. Ҳозирча унинг нархи ошкор этилмаяпти.