Аброр Абдуазимов ТИВ Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасининг Экспортни ошириш ва ташқи савдо алоқалари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланганди.

















