Иқтисодиёт | 15:27 / 15.06.2018
4720
1 дақиқада ўқилади

Трамп Хитойга 50 млрд долларлик божлар жорий этилишини маъқуллади

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойдан бўлган товарларга 50 млрд долларлик божлар жорий этилишини маъқуллади. Бу ҳақда The Wall Street Journal вазиятдан хабардор манбаларга асосан ёзмоқда.

Газета маълумотларига кўра, қарор миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар ва Молия вазирлиги ҳамда Савдо вазирлиги вакиллари иштирокидаги йиғилиш якунлари бўйича қабул қилинган.

Тасдиқланган рўйхатдан бўлган товарларга 25 фоизлик солиқ солинади. Бироқ, ҳозирги вақтда божлар айнан қачондан кучга кириши номаълум бўлиб турибди.

Газетанинг таъкидлашича, бу қарор май ойи охиридаги АҚШ ҳамда Хитой ўртасида савдо урушини тўхтатиш бўйича келишувларга зиддир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Канаданинг 270 фоизлик божлари ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид