Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара бўйича навбатдаги музокарани ўтказди
2018 йилнинг 8-14 июнь кунлари Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув доирасида 2017 йил 5 сентябрдаги Ўзбекистон - Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги Шартномага киритилмаган участкалардан Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасининг ўтиш чизиғини тавсифлаш бўйича иш давом эттирилди.
Қўшма фаолият конструктив асосда ва дўстона руҳда ўтган. Музокаралар якунида тегишли Баённома имзоланган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026