Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитой товарларига божларни қачондан жорий этиши маълум
АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзер маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг Хитой товарлари импортига 50 млрд долларлик қийматдаги божлари 6 июлдан бошлаб кучга киради. Бу ҳақда идора сайтида хабар қилинган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ божхона ва чегара хизматлари 2018 йилнинг 6 июлидан бошлаб Хитой маҳсулотларидан қўшимча божлар йиғишни бошлайди.
Аввалроқ, Хитой Халқ Республикаси Молия вазирлиги АҚШнинг 659та товарига 25 фоизлик божлар жорий этилаётгани ҳақида эълон қилганди.
Шунингдек, Хитой ҳукумати Америка томони билан аввал эришилган келишувларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Мавзуга оид
17:56
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026