Украиналик депутат «фалокат» ҳақида огоҳлантирди
Украина Олий радаси депутати Вадим Рабинович мамлакатда «фалокат» юз бериши мумкин экани ҳақида маълум қилди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Европа ва ХВЖ иқтисодий ёрдам кўриниши остида «Украина миллий бойлигини талон-торож қилишни» режалаштирмоқда. Депутатнинг таъкидлашича, Украина кредит траншлари бўйича умумий ҳисобда 117 млрд доллар тўлашга мажбур бўлади.
«Бизни шу сиртмоқ ва тузоққа олиб келиб қўйишди: 117 миллиард! Бу инқирозга учраши деярли аниқ бўлган иқтисодиёт, бу ўлик ипотека. Компьютери йўқ бўлган, аммо ҳисоблари бор исталган ташкилот Украина бундай пулларни қайтара олмаслигини осонлик билан ҳисоблаб чиқиши мумкин. Сизлар бизни охиригача бўғишга ҳаракат қилмоқдасиз, кейин эса иқтисодий тизимимиз бузилишини истайсиз. Охир-оқибат эса мамлакатни озод қилиш режаси бор», - дея маълум қилди Рабинович «112 Украина» телеканали эфирида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Россия ҳаммасини қайтариши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
13:12 / 23.11.2024