Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Қайд этиш ўринлики, “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси нафақат ушбу порталда балки ижтимоий тармоқларда ҳам фуқаролар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда ҳамда мактаб либоси борасида турли-туман жўяли фикрлар билдирилишига асос бўлмоқда.
Қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинганидан сўнг, фуқаролар томонидан билдирилаётган таклиф ёки эътирозларнинг аксарияти қарор лойиҳасининг 9-бандига, айримлари мактаб формалари фақат “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан етказиб берилишига нисбатан билдирилган.
Қуйида фикр-мулоҳазаларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.










Билдирилган кўп сонли изоҳлардан олинган айрим иқтибослар тугади. Шу ўринда қайд этиш керак, мазкур мақола ёзилаётган вақтда на Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, на Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, ёинки Адлия вазирлиги вакиллари кенг муҳокамага сабаб бўлган қарорнинг 9-банди бўйича бирорта фикр билдирмаган эди.

















