Мальмё (Швеция)даги отишма натижасида жароҳат олган икки киши шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Сешанба куни маҳаллий полиция сайтида шу ҳақида хабар берилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, 18 ёшли ўсмир ва 29 ёшли эркак отишма қурбони бўлган.

Дастлаб воқеа натижасида беш киши шифохонага жойлаштирилгани ҳақида маълум қилинган эди. Воқеа теракт сифатида кўрилмаяпти.