Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрининг асосий муаммоларини очиқ айтиб ўтди
Марказий Осиёда энг катта аҳолига эга бўлган Тошкент шаҳар бюджети 2,4 триллион сўм қийматида қайд этилган. Шаҳарда 39та олий ўқув юртлари ва 62та илмий фан институтлари фаолият кўрсатиб, унда 115 мингдан зиёд талаба таҳсил олади.
Келгусида шаҳар яна 335 кв. км ўсиши режалаштирилган. Шунга қарамай унда бир қанча муаммолар мавжуд. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Топ-500 бизнес конференцияси»да маълум қилди.
«Асосий муаммо - шаҳарда тасдиқланган бош режанинг йўқлиги ва унинг очиқ эмаслиги. Бузилиш ва кўчириш ишлари палапартиш олиб борилади. Инвесторларга режа қилиш имконияти берилмаган. Мулкдорларнинг ўз мулкини ҳимоя қилишини қийинлаштиради. Шаҳар ҳокимияти имиджи ва ишлари нисбий тус олмоқда», дейди у.
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, шаҳарнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясининг йўқлиги яна бошқа муаммолардан бири ҳисобланади.
«Иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар ҳар йили тасдиқланиб чиқилади. Бу узоқ муддатли режаларни қуришга имконият бермайди. Шаҳримиз ривожида дисбаланс бор. Туманларнинг ривожида катта дисбаланс. Аксарият сифатли хизматларни истеъмол қилиш учун шаҳар марказига келиш лозим.
Биз шаҳримизнинг ҳар бир тумани ва ҳудуди ривожланишини истаймиз. Юқори сифатли иш ўринлари, ҳордиқ чиқариш ва ишлаш Тошкентнинг ҳар қисмида бўлишига ҳаракат қиламиз», деб фикр билдирган у.
Ёпиқлик ва шаффофликнинг етишмаслиги ҳам муаммолардан бири сифатида қайд этилди.
«Ер тақсимланиши, давлат тендерлари ва буюртмалари механизмларининг ойдин эмаслиги, шунингдек шаҳарни бошқаришда самарадорликнинг пастлиги. Мулоқотлар етишмайди. Режалар эса доимий ўзгаради. Кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати паст. Халқаро тажрибаларнинг етарлича ўрганилмаётгани, замонавий технологиялар суст қўлланилмоқда», деб камчиликларни санаб ўтди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Мавзуга оид
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
14:14 / 24.10.2024
Пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди
13:30 / 20.08.2024