14:46 / 20.06.2018
10836

2018 йил 1-ярмидаги энг яхши фильмлар маълум қилинди

Фото: Marvel Studios Inc.

The Guardian нашри 2018 йилда Британия прокатига чиққан энг яхши 38та фильмдан иборат топ-рўйхатни тузиб чиқди. Газетанинг киношарҳловчилари фикрича, бу фильмларни албатта кўриш керак.

Рўйхатга «Қора пантера», «Фантастик аёл» комикслар бўйича суперқаҳрамонлик картиналари, «Тоня ҳаммага қарши» спорт драмаси, «Итлар ороли» мультфильми, «Квадрат», «Леди Берд», «Муҳаббат билан, Саймон» драмалари, «Тинч жой» қўрқинчли фильми, «Сув шакли» киноэртаги, «Миссури штати, Эббинг чегарасидаги уч билборд» криминал драмаси ва бошқалар киритилди.

Top