07:26 / 20.06.2018
9402

Жаҳон банкининг сув масалалари бўйича бош директори Тошкентга нега келди?

Жаҳон банкининг сув масалалари бўйича бош директори Гуан Чже Чен раҳбарлигидаги делегация жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюрди.

Фото: tiiame.uz

Институтнинг “Инновациялар ва илмий-тадқиқотлар кластери” марказида ректор Уктам Умурзаков ва Жаҳон банкининг сув масалалари бўйича бош директори Гуан Чже Ченлар раҳбарлигида институтнинг бир гуруҳ олимлари, Жаҳон банки делегацияси аъзолари ва институтда ташкил қилинган “Сув ресурсларини бошқариш” халқаро ёзги мактаб тингловчилари иштирокида инглиз тилида давра суҳбати ўтказилди.

Делегация раҳбари жаноб Гуан Чже Чен эса Жаҳон банкининг сув масалалари юзасидан олиб бораётган ислоҳотлари ва лойиҳалари хусусида батафсил маълумот берди.

Фото: tiiame.uz

Ташриф давомида делегация аъзолари институтнинг ўқув жараёни ва сув тежовчи технологиялар ва лабораториялар жиҳозлари билан яқиндан таништирилди.

Фото: tiiame.uz

Шунингдек, сув ресурсларидан барқарор фойдаланишнинг аҳамияти, қишлоқ хўжалигида сувдан унумли ва самарали фойдаланиш, мавжуд чучук сув миқдорини сақлаб қолиш ва унинг механизмини ишлаб чиқишга бағишланган долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Фото: tiiame.uz

Айни пайтда,  чучук сувнинг ифлосланиш даражаси юқори бўлган давлатларга Жаҳон банки томонидан ажратилган молиявий ёрдам ва лойиҳаларнинг долзарблиги борасида ҳам эътиборли мулоҳазаларни илгари сурди.

Бу борада ёш олимлар ва тадқиқотчилар ҳамда иқтидорли талабаларнинг сув ресурсларини бошқариш, ичимлик сувларидан тежаб фойдаланиш, сув исрофгарчилигини олдини олиш бўйича илмий янгиликлар ва инновацион ғояларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича келишувлар амалга оширилди.

Фото: tiiame.uz

 

Top