Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: АҚШ бу соҳада ўзини чемпион деб биларди
Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқиш ҳақидаги қарорига оид ўз фикрини билдирди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
Вазирнинг сўзларига кўра, Москва Вашингтоннинг қарори якуний эмаслиги, ҳамда АҚШ БМТга инсон ҳуқуқларига риоя этиш масаласи бўйича яқин бўлиб қолишига умид қилмоқда.
«Бу соҳада, яхши биласизларки, Қўшма Штатлар ўзини чемпион деб ҳисоблайди, ҳамда, афтидан, бу шундай. Бироқ, уларда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда ишлашга имкон берувчи сабаблар бўлиши керак», - дея маълум қилди Лавров.
Унинг қўшимча қилишича, гап Америкадан фарқли позицияда бўлганлар билан ишлаш ҳақида ҳам кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Россиянинг БМТ бўйича позициясини билдирганди.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026