Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов «Мегафон» ва Mail.ru компаниялари эгаларидан бири саналади. Forbes нашри 12,5 млрд долларга эга бўлган Усмоновнинг ўз миллати, хайрия фаолияти, яхши одамлар ёмонлардан кўпроқ эканлиги ҳақидаги ва бошқа мавзулардаги энг ёрқин фикрларини келтирди. 

Бизнес — бу барибир ғаразли иш, унда сенинг ғаразинг даромад олишдан иборат бўлади.

Мен учун пуллар — бу функция. У нимагадир эришиш имконини яратиб, сенинг ютуқларинг ўлчови бўлиши мумкин ёки, аксинча, улар бўйича муваффақиятсизликлар ҳақида ҳам фикр юритиш мумкин.

Металлургия — бу биринчи муҳаббат эмас. Металлургия корхоналари акциялари — шу менинг биринчи муҳаббатим. 

Бизнесдаги асосий қоидам — ҳеч қачон сиёсий ўйинлар билан шуғулланмаслик, бироқ биз шу бизнесни қилаётган давлат ҳукумати ва раҳбарияти ҳамда давлат аппаратини тушунмасдан ҳамда қўллаб-қувватламасдан ҳеч нарса қилмаслик.

Менинг фикримча, менежментни ҳурмат қилиш керак. Олег Дерипаска каби акциядорлар бор, улар катта улушга эга бўлган компаниялар менежери саналади. Менда бундай эҳтиёж йўқ.

Интернет асосчилар ва менежерлар ролига жуда сезгир, мен бунга аралашмаганман ҳамда аралашмайман.

Бир пайтлар, тахминан 93-йилда инсонлар саломатлиги учун хавфли бўлган нарсалар билан савдо қила олмаслигимни тушунганман. Мусулмон сифатида ҳам мен заҳар сотишим керак эмас. Ўшандан бери мен учун тамаки бизнеси йўқ.

Хайриядан мақсадни ҳам ўзим учун, ҳам жамият учун фақат битта нарсада кўраман — одамлар яқинларини худди ўзини каби яхши кўриши керак. Агарда сен ниманидир қила олсанг, унда бу билан бизнесдаги муваффақиятинг даражасида шуғулланиш шарт. Бу муваффақият сенга қандай кўламдаги ёрдамни тақдим этиш борасида танлаш имконини беради.

Россиядаги энг қўрқинчлиси — одамлар бир бири билан бўлишишни хоҳламаслиги.

Кимгадир ёрдам бераётганинг ҳақида мақтаниш — одамнинг паст даражадаги маданияти кўрсаткичи.

Турғунлик — у фақат ҳайкалтарошликда яхшидир. Бизнесда эса динамизм — даромадингиз кафолати.

Тоза виждон ва ўз қалбим билан бутунлай уйғунликда яшайман.