Ўзбекистон | 09:54 / 28.06.2018
4725
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссиялари тузилади

Фото: УзА

Ўзбекистон Республикаси президенти “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади

Ҳужжатга кўра, туманлар ва шаҳарларда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳокимлар ўринбосари бошчилигида ҳамда ёшлар масалалари бўйича ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳарлар кенгашлари раислари, шунингдек, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмалари раҳбарларидан иборат ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссиялари тузилади.

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган банд бўлмаган аҳолини аниқлаш, туманларни (шаҳарларни) аниқлаш ҳамда уларнинг ёшлар паспортларини шакллантириш мақсадида уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ташкил этиш;

инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимларини жалб қилган ҳолда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоя ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда, зарур ҳужжатлар ва материалларни тайёрлашда ҳамда расмийлаштиришда кўмаклашиш;

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш учун талабномаларини, шунингдек, Давлат дастури доирасидаги бошқа мурожаатларини “бир дарча” тамойили бўйича кўриб чиқилишини таъминлаш;

инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимларини жалб қилган ҳолда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш мониторингини ўтказиш, келиб чиққан муаммоларни ҳал қилиш;

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича ёшлар орасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид