Трамп Саудия Арабистони подшоҳини нефть бўйича кўндирди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд билан телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Қўшма Штатлар президентининг хабар қилишича, улар нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилган.
«Ҳозиргина Саудия Арабистони подшоҳи Салмон билан телефон орқали гаплашдим ва унга Эрон ҳамда Венесуэладаги тартибсизликлар туфайли Саудия Арабистонидан нефть қазиб олишни ошириш ҳақида сўраётганимни тушунтириб бердим. Балки, бу суткасига 2 млн баррелгача оширилар», - дея ёзган Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Саудия подшоҳи бундай таклифга рози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг нефть бўйича режалари ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024