Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: "Кинжал" гипертовуш ракеталари Ту-22М3 самолётида синовдан ўтказилади
Россиянинг энг янги "Кинжал" (ханжар) мажмуасининг гипертовуш ракеталари узоқ масофаларга парвоз қила оладиган бомбардимончи Ту-22М3 самолётида синовдан ўтказилади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия мудофаа-саноат комплексидаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
"Кинжал"ни Ту-22М3да синовдан ўтказишади", - деган агентлик суҳбатдоши. У "бир вақтнинг ўзида битта бомбардимончи самолётда бир нечта гипертовуш ракеталар синови" ўтказилишини билдирган. Манба синовлар муддатини маълум қилмаган.
Шу билан бирга, ТАСС мазкур маълумотни расмий тасдиқлайдиган бошқа ахборотга эга эмас.
"Кинжал" мажмуаси борасида илк марта РФ президенти Владимир Путин 2018 йил мартида эълон қилган эди. Унинг ракетаси товуш тезлигидан 10 марта тезроқ учади ҳамда барча мавжуд ва истиқболдаги РҚМ-ҲҲМ тизимларини самарасиз воситага айлантиради.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026