Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан бўлажак тадбирлар муддатини муҳокама қилди
Жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-17-май кунлари АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи-назаридан ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди», дейилади хабар матнида.
Маълум қилинишича, учрашувда икки томонлама бўлажак тадбирлар муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси тез орада ўз миссиясини якунлаб, унинг ўрнига янги элчи фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Оқ уй ахборотига кўра, Президенти Доналд Трамп Давлат департаменти котиб ёрдамчисининг ўринбосари Дэниел Розенблюмни ушбу лавозимга тавсия этган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
17:50 / 27.01.2026
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
12:44 / 23.01.2026