Жаҳон | 16:29 / 04.07.2018
39110
1 дақиқада ўқилади

Бельгияда саккиз ёшли бола мактабни бир ярим йилда битирди

Фото: VRT NWS

Бельгиялик Лоран Симонс саккиз ёшида мактабни битирди ва университетга киришга тайёрланмоқда, деб хабар берди RTBF.

Лоран бир ярим йил ичида олти йиллик мактаб курсини тугаллади ва 18 ёшли битирувчилар билан бирга шаҳодатнома олди. Боланинг ота-онаси унинг IQ кўрсаткичи 145га тенг эканлигини таъкидлашмоқда.

RTBFга берган интервьюсида Лоран математика фанини севишини, "чунки бу фан кенг миқёсли бўлиб, статистика, геометрия ва алгебрани ўз ичига олишини" айтган.

Ота-онасининг айтишича, у бўш вақтида математик вазифаларни ечишни ва тиббиётга оид китобларни ўқишни ёқтиради. У авваллари хирург ёки астронавт бўлишни орзу қилган бўлса, ҳозирда информатикага қизиқиб қолган.  

Ёзги таътилдан сўнг ёш вундеркинд университетга ўқишга кирмоқчи. У ҳозирча олий таълим муассасасини танламаган, аммо унга жаҳоннинг етакчи университетларидан таклифлар тушмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид