Қўлда терилган 1 кг пахта хом ашёси учун 700 сўм тўлаш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинувчи порталда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тақдим этилди.
Ҳужжатга кўра, қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақини биринчи босқичда - 700 сўм, иккинчи босқичда - 800 сўм қилиб белгилаш таклиф қилинган.
Машинада терилган пахта хомашёсининг 1 тоннаси учун 350 000 сўмдан хизмат ҳақи тўлаш таклиф қилинмоқда.
Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этилади.
Таъкидлаш жоизки, ҳужжат лойиҳасида "теримчилар отряди" таркиби ҳақида аниқ ёзилмаган. Умид қиламизки, отряд таркибига таълим ва тиббиёт муассасалари вакиллари, шунингдек талабалар ва ўқувчилар киритилмайди.
Мавзуга оид
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
15:43 / 28.09.2024