Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиядаги президент республикаси даврининг илк раҳбари сифатида қасамёд келтирди.

Фото: aa.com.tr/ru
Фото: aa.com.tr/ru

«Барчаси бутун халқнинг кўз ўнгида чиройли ўтди. Умид қиламанки, бундан буён ҳам Туркияда ҳаммаси яхши бўлади», деди Эрдўған қасамёд қилиш маросими якунлангач.

Фото: aa.com.tr/ru

Парламент биносидан чиққач, президент Мустафа Камол Отатурк мақбарасига борди ва Туркия Республикаси асосчисига эҳтиромини билдириб гулдаста қўйди.

Фото: aa.com.tr/ru

Эрдўған кортежи бутун йўл бўйлаб аҳоли томонидан тақдим этилган гулларга қопланди.

Фото: aa.com.tr/ru
Фото: aa.com.tr/ru

Шу билан бугундан мамлакатда бошқарув парламент шаклидан расман президент шаклига ўтди.  

Эслатиб ўтамиз, Туркияда бўлиб ўтган президент сайловида мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 52,59 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлганди.