Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги сув тошқини қурбонлари сони ортмоқда
Япония ҳукумати хабарига кўра, мамлакатнинг жанубий-ғарбий ва марказий ҳудудларидаги сув тошқинлари оқибатида 176 нафар инсон ҳалок бўлган, 3 нафарининг аҳволи оғир даражада, 9 нафари бедарак йўқолган.
«Айни пайтда, 176 нафар инсон ҳалок бўлди, 3 нафарининг юраги ва ўпкаси ишламай қолиши оқибатида, аҳволи оғир даражада, 9 нафар инсон бедарак йўқолган. Табиий офат ҳудудида мудофаа кучлари, полиция ва ўт ўчирувчиларнинг 75 мингдан ортиқ ходими ишламоқда. Қутқарув ишларига 83та вертолёт жалб қилинган. Табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда қисқа муддатли жала қуйиши мумкин, аммо, ёмғир ёғмаган тақдирда ҳам, тупроқ кўчкиси содир бўлиш хавфи жуда юқори» - деди Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга Токиода уюштирилган матбуот анжуманида.
Зарар кўрган ҳудудларда дўконлар ёпилган. Эвакуация пунктларида гуманитар ёрдам тарқатиш нуқталари ишламоқда. Кўнгиллиларни жалб қилиш ҳам йўлга қўйилган. Ҳозирги пайтда 255 мингдан ортиқ хонадон сувсиз қолган. 35 даражали иссиқ шароитида бу жиддий муаммони келтириб чиқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Япониянинг жанубий-ғарбий ва марказий ҳудудларидаги кучли ёмғирлар сув тошқини ва кўчкиларга олиб келган эди. Баъзи жойларда дарёларнинг қирғоғидан чиқиб кетиши натижасида, жуда катта ҳудудлар сув остида қолди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026