12 июль куни «Kun.uz»да нашр қилинган жиззахлик ва бухоролик абитуриентлар учун қўшимча мақсадли қабул квоталари белгилангани ҳақидаги хабарда мақсадли қабулнинг ўзи нималиги тўғрисида ҳам маълумот берилган эди.

Мақсадли қабул - бу айрим йўналишларда фақат маълум бир ҳудуд учун ажратилган давлат гранти шаклидаги қабул квоталари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 10-бандига кўра, мақсадли қабулга топшириш учун абитуриент фақат тегишли ҳудуднинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан берилган дипломга эга бўлиши шарт эди.

Бироқ мазкур қоидага айрим ўзгаришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сон баёни билан академик лицейлар ва республика миқёсидаги 41та тармоқ касб-ҳунар таълими муассасалари истисно сифатида белгиланган.

Бу нима дегани?

Масалан, сурхондарёлик абитуриент Тошкентдаги 1-Республика тиббиёт коллежида ўқиган бўлса, энди бемалол тиббиёт олийгоҳларининг Сурхондарё вилояти учун ажратилган мақсадли қабулига ҳужжат топшира олади.

Қайси йўналишларда мақсадли қабул бор?

Жорий йилда тиббиёт ҳамда ирригация ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида мақсадли қабул квоталари эълон қилинган.

Бундан ташқари яна айрим йўналишларда ҳам кам сонли мақсадли қабул квоталари мавжуд. Уларнинг тўлиқ рўйхатини қабул жараёнлари учун яратилган Давлат тест марказининг махсус платформаси орқали кўришингиз мумкин.

Агар маълум бир йўналиш тўғрисига қавс ичида ҳудуд номлари ёзилган бўлса, билингки, ўша йўналиш учун мақсадли қабул ташкил этилган.

Республика миқёсидаги тармоқ касб-ҳунар таълими муассасалари рўйхати

  1. 1-Тошкент педагогика коллежи;
  2. 2-Тошкент юридик коллежи;
  3. Қўйлиқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежи;
  4. М.Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежи;