Францияда дам олиш кунларига 14 июлда мамлакатда нишонланадиган миллий байрам – Бастилия олиниши куни ва 15 июлда ўтадиган ЖЧ-2018 финали муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Жаҳон чемпионати финалида Франция терма жамоаси Хорватия билан учрашади.
Полиция таъкидланишича, Париж ва Франциянинг бошқа шаҳарларидаги байрам тадбирлари “мавжуд террорчилик хавфи” ҳисобга олинган ҳолда хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда ўтади. Франция бўйлаб шу кунлари 110 мингга яқин полициячи навбатчиликда бўлади.
“Французлар террорчилик хавфи юқори даражада қолаётганига қарамай, бу онларни осойишта нишонлашлари учун барча чоралар кўрилади”, деб айтилган хабарда.
Парижда шанба ва якшанба кунига Эйфел минораси ташриф учун ёпилади. Ундан шанба куни анъанавий равишда Бастилиянинг олиниши куни шарафига мушаклар отилади.
Елисей майдонида анъанавий парад бўлиб ўтади. Унда ҳарбийлардан ташқари, курсантлар, полициячилар ва қутқарувчилар иштирок этади.
Якшанба куни эса французларни яна бир муҳим воқеа – ЖЧ-2018 финали кутмоқда. Финалда Франция Хорватия билан беллашади.
Шу муносабат билан Франция президенти Эммануэль Макрон рафиқаси Брижит Макрон билан миллий терма жамоани қўллаб-қувватлагани Москвага келиши кутилмоқда.
















