Маълумки, фарзанд тарбияси ҳар бир ота-она, қолаверса, жамият зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифалардан бири саналади. Лекин ҳаётда ўз фарзандини тарбиялаш ва таъминлашдан бош тортувчи ота-оналар ҳам учраб туради. Мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган 6 ойида ажрашиб яшаётган ва вояга етмаган фарзандининг таъминоти билан ихтиёрий шуғулланмаган 17 минг нафардан зиёд фуқародан суд қарорлари асосида алимент ундирилганлиги бу фикрнинг тасдиғидир.

Вояга етмаган фарзанд қачон имкони бўлса, отам ёки онам алимент тўласа, кейин еб-ичаман, деб кутиб туролмайди. Шунингдек, ўз вақтида моддий таъминлаш боланинг соғлом воя­га етишида муҳим омил ҳисобланади.

Шунинг учун ота ёки она фарзандини моддий таъминлашдан бош тортса, манфаатдор то­мон алимент ундириш ҳақида ўз вақтида судга мурожаат қилиши лозим. Ўз навбатида, бунинг учун тегишли қонун талабларини ва ўрнатилган тартибни билиш тақозо этилади.

Бу ҳақда сўз борганда, Оила кодексининг 14-бобида ота-она ҳамда болаларнинг алимент ҳуқуқи ва мажбуриятлари мустаҳкамланганини таъкидлаш зарур. Ушбу кодекснинг 96-моддасига кўра, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбу­рия­тини ихтиёрий равишда бажармаган ота ёки онадан алимент суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буй­руғига асосан ундирилади.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ёхуд ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир.

Оила кодексининг 97-моддасида вояга етмаган болаларига ҳамда воя­га етган, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот беришда ота-она мажбуриятларининг тенглиги белгиланган. Қонун талабига кўра, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақлидирлар.

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартиби ва шакли ҳақида ота-она ўртасидаги келишув қонунда белгиланган қоидаларга ва боланинг манфаатларига зид бўлмаслиги керак.

Қонун талабига биноан, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

бир бола учун — тўртдан бир қис­ми;