Самарқанддаги қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари вазифасидан озод этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ишлари давом этмоқда. 16 июль куни Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Самарқанд шаҳар 2-сон туғуруқхонасида хизмат текшируви ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Самарқанд шаҳар 2-сон туғруқхонасида ўтказилган хизмат текширувидан сўнг тиббиёт муассасасининг айрим шифокор ва ҳамширалари ўз хизмат вазифаси, аҳоли олдидаги бурчига панжа ортидан қараб келгани, она ва бола саломатлиги, патронаж ишлари суст олиб борилгани аниқланган.
«Давлатимиз раҳбарининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, патронаж ишларини ҳаққоний олиб бориш бўйича берган топшириқларини тўла-тўкис бажармай, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан қатъий чоралар кўрилди», - дейилади хабарда.
Хусусан, Паст Дарғом туманидаги 28-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Т.Ҳакимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Ушбу муассасанинг акушер-гинекологи М.Рашидова, умумий амалиёт шифокори Ш.Муҳиддинова, патронаж ҳамшираси Г.Ҳасанова ва доя Д.Мардиевага нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрилган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар 2-сон туғруқхона бош врачи И.Ҳазратқулов ҳамда гинекология бўлими акушер-гинекологи Д.Ҳасанова она ва бола саломатлигига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Мазкур туғруқхонанинг яна бир гуруҳ ходимларига хизмат вазифасини лозим даражада бажармай, бемор соғлигига нисбатан бепарволик билан ёндашгани учун қатъий интизомий чоралар кўрилган.
Мавзуга оид
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024