Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Китоб дунёси” савдо мажмуасининг тантанали очилиш маросимида Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Чирчиқ шаҳар ҳокими Қаҳрамон Рашидов, “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журналлари бош муҳаррири, шоир Сирожиддин Рауф, “Оила даврасида” газетаси бош муҳаррири Ҳусниддин Бердиев ва бошқалар сўзга чиқиб, китоб ва унинг инсон маънавий ҳаётидаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Шу куни китоб мажмуаси ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари билан гавжум бўлди. Қўша-қўша китоблар харид қилинди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида кўплаб амалий ишлар қилиняпти. Жумладан, кун тартибига китоб мутолааси учун алоҳида вақт ажратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ танловларда ҳарбий қисмлардаги оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар ҳамда муддатли харбий хизматчилар ўртасида “Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичлари ўтказилди.


















