Спорт | 17:10 / 20.07.2018
9444
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига президенти: «Роналду солиқларни деб «Реал»дан кетди»

Фото: Getty Images

Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг айтишича, Криштиану Роналдунинг «Реал»дан кетишига Испаниядаги солиқ ставкалари жуда юқори экани сабаб бўлган.

«Роналду Италияда кўпроқ пул топади, сабаби Испаниядаги билан таққослаганда у ердаги солиқ ставкалари пастроқ. Биз фойда келтирмайдиган шароитда турибмиз. Испания – солиқлар бўйича топ-лигалар ичида энг ёмони. Шунинг учун ҳам ўйинчилар бу ерда кўп маблағ йўқотишади. Бу муаммо устида бош қотиришимиз керак, чунки бунинг натижасида чемпионатнинг потенциали тушиб кетиши мумкин», - деган Тебаснинг сўзларини нашр этган Marca.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду «Реал»дан кетишидан олдин 13,5 миллион евро солиқ жаримасини тўлаган, яна 5,3 миллион евролик қарши қолгани маълум қилинганди.

Испания солиқ идораси Роналдуни Италияга кўчиб ўтса ҳам жаримани тўлашдан қочиб қутулолмаслигидан огоҳлантирган.

Мавзуга оид