Иқтисодиёт | 14:39 / 21.07.2018
21961
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жамғармани долларда эмас, балки сўмда сақлаш тобора афзал кўрилмоқда

Фото: KUN.UZ

Марказий банк томонидан ўтказилган сўровда қатнашганларнинг аксарияти шахсий жамғармаларни банк ҳисобларида сақлаш яхшироқ, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари» ҳисоботида айтилади.

Январь-июнь ойларида ўтказилган сўровда 750та жисмоний ва 300та юридик шахс қатнашди.

Натижаларга кўра, респондентларнинг деярли учдан бир қисми жамғармаларни банкдаги ҳисобда сўмда сақлаш яхши, деб жавоб беришди. Энг кам респондентлар (тахминан 9%) банкда чет эл валютасида сақлаш имкониятини танлади. Тахминан 18% фикрига кўра, жамғармаларни қисман банкда, қисман нақд пулда сақлаш яхши.

Жорий тадқиқот йилнинг дастлабки уч ойида амалга оширилган ишларнинг давоми бўлди. Ўшандан бери респондентларнинг фикри кўп жиҳатдан ўзгармади, аҳолининг сўмга нисбатан муносабати ҳақида бундай дейиш мумкин эмас.

Мисол учун, март ойида респондентларнинг фақат 16 фоизи пулни нақд сўмда сақлаш яхшироқ деган бўлса, июнь ойида бундай миқдори 24 фоизни ташкил этди.

Шунга кўра, март ойида респондентларнинг 24 фоизи пулни нақд хорижий валютада сақлаш яхши деб ҳисоблаган бўлса, июнь ойида улар фақат 16 фоизни ташкил этган.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар пулларни долларда эмас, балки сўмда сақлашни афзал кўрмоқда. Марказий банкнинг қайд этишича, бу аҳоли орасида сўмнинг жозибадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга таъсир кўрсатмоқда - йил бошидан бери миллий валюта фаол суръатларда мустаҳкамланиб, ҳатто МДҲ давлатлари орасида етакчиликка эришди.

Аввалроқ, доллар курси сентябрь охирида қанча бўлиши тахмин қилинганди.

Мавзуга оид