Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий саноатни ривожлантириш учун хорижий экспертлар жалб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 йилдаги «Иқтисодиётнинг муҳим соҳаларини ислоҳ қилишга доир узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нуфузли халқаро экспертларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 534-сон қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси иқтисодиётимизнинг муҳим соҳаларини ислоҳ қилишга доир узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам берадиган нуфузли халқаро экспертларни жалб этиш юзасидан келишувларга эришди.

Жадвалда санаб ўтилган муассасалар билан битимлар (контрактлар) 1 августгача имзоланади. Ўзбекистон томонидан имзоловчи – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси. 10 августгача ҳамкорлик қилиш ҳамда аниқ муддатлар, босқичлар ва кутилаётган натижаларни кўрсатган ҳолда улар тақдим этган таклифларни амалда қўллаш дастури қабул қилинади. Халқаро экспертларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича шахсий жавобгарлик иқтисодиётнинг стратегик соҳалари корхоналари раҳбарлари зиммасига юклатилган.
Ўзбекистон миллий банки ҳузуридаги Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази «Инвестициялар эксперт маркази» ДУКга (Марказ) айлантирилди. У Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига инвестициялашнинг истиқболли йўналишлари ва янги лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилади, шунингдек маҳаллий ташкилотлар, халқаро молия институтлари ва компаниялар билан ҳамкорлик қилади, малакали ва нуфузли экспертларни жалб этади (Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишган ҳолда).
Ҳужжатда бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари назарда тутилган. Хусусан, қуйидагилар 2021 йил 1 июлгача озод қилинади:
• Ўзбекистон норезидентлари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан, хорижий мутахассислар (ш.ж. халқаро экспертлар) эса – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Марказ билан тузиладиган битимлар (контрактлар) доирасида олинган даромадлар бўйича ЖШДСни тўлашдан;
• халқаро экспертлар самарали ишлаши учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Марказ билан тузилган битимлар (контрактлар) доирасида рўйхатлар бўйича олиб кириладиган асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, телеком-тизим ва бошқа воситалар – божхона тўловларини тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно).
Ҳужжат 17.07.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
07:46 / 07.05.2026
Радиация хавфсизлиги қоидалари бузилиши тўғрисида хабар берганлар рағбатлантирилади
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026