Жамият | 17:01 / 23.07.2018
18618
2 дақиқада ўқилади

Унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб 4 йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади

Фото: sevastopol.su

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун президент томонидан имзолангани хабар қилинганди.

Қонун билан Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Унга кўра жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — икки йил (илгари уч йил);

унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — тўрт йил (илгари беш йил);

оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — саккиз йил (илгари ўн йил);

ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — ўн тўрт йил (илгари ўн беш йил) ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.

Шунингдек, агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги белгиланди. Илгари бу муддатлар барча тоифадаги жиноятлар учун йигирма беш йил эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид