Ўзбекистон | 18:00 / 24.07.2018
9610
1 дақиқада ўқилади

Махсус автокарвон Ўзбекистондаги йўллар ҳолатини ўрганади

6 августда Москвадан “Хавфсиз йўллар” халқаро автокарвони йўлга чиқади. Автомобиллар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ўтади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Автокарвон Ўш орқали Ўзбекистоннинг Андижон—Тошкент—Самарқанд—Навоий—Бухоро йўналишларида ҳаракат қилишни режалаштирмоқда. Мазкур автокарвоннинг сўнгги манзили айнан Бухоро бўлиши кўзда тутилган.

Қайд қилинишича, ҳайдовчилар жами 6 минг километрни босиб ўтишади. Биргина Россиянинг ўзида машиналар (дам олиш вақти эътиборга олинмаганда) 32 соат юришлари керак бўлади.

Йўл давомида автокарвондаги мутахассислар махсус кўчувчи лабораторияларда халқаро йўлларнинг сифатини текшириб боришади. Улар йўлларнинг равонлиги, бардошлилиги ва бошқа техник омилларни эътиборга олишади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид