Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва областида тожик мигрантлари оиласидан бўлган 5 ёшли қизчанинг жасади спорт сумкасидан топилди
Москва областининг Серпухов шаҳридаги темир йўл станцияси яқинида беш ёшли қизчанинг жасади спорт сумкаси ичидан топилди. «Московский Комсомолец»нинг Россия Тергов қўмитаси Москва области бўйича Бош тергов бошқармаси раҳбари катта ёрдамчиси Ольга Врадийга асосан ёзишича, қизча 22 июль куни ўз оиласи билан бирга яшаган уйнинг болалар майдончасидан ғойиб бўлган.
Бошқаларнинг хабар беришича, Вайда исмли қизча якшанба куни йўқолиб қолган. У дугонаси билан сайр қилиб юрган, шу пайт унинг ёнига номаълум эркак келиб, музқаймоқ ва ўйинчоқлар таклиф қилган ҳамда қизчани номаълум томонга олиб кетган.
Қотиллик бўйича жиноят иши очилди. Воқеа жойида терговчилар ва тегишли соҳа ходимлари иш олиб боряпти. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизасини ўтказиш белгиланди. Боланинг ўлимига алоқадор бўлган шахсни аниқлашга йўналтирилган қатор тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
Серпуховда ўлдирилган 5 ёшли қизча Тожикистондан келган мигрантлар оиласидан бўлган. Ундан ташқари оилада яна уч нафар фарзанд бор.
Вайданинг онаси болалар тарбия билан шуғулланган, отаси маълум бир иш жойига эга эмаслиги айтилади. Оиланинг ўзи рус тилида сўзлашмайди, шунинг учун полицияга уларнинг қўшниси мурожаат қилган.
Қизчанинг ўлимига аниқ нима сабаб бўлгани ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Мавзуга оид
15:21 / 27.04.2026
Москвада қор ёғиб, кучли шамол эсмоқда
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
21:00 / 23.08.2025