Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «яшил патруль» пайдо бўлади
Пойтахт давлат органлари вакиллари дарахтларни ноқонуний кесиш масаласини муҳокама қилганликлари хабар қилинганди.
Тадбир давомида дарахтларни ноқонуний кесиш фактларини аниқлаш механизмлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Хусусан, Тошкент ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев яшил майдонларни назорат қилиш ва фуқароларнинг уларни йўқ қилиш тўғрисидаги хабарларига тезкор жавоб беришга қаратилган «яшил патруль» ташкил этилишини эълон қилди.
Бундан ташқари, Р.Жўраев пойтахтда ва шаҳар атрофидаги блокпостларда хизмат олиб борувчи йўл-патруль ҳамда патруль-пост хизматларига кесилган дарахтларни олиб ўтаётган махсус автотранспорт воситаларини тўхтатиш, ва ёғочларнинг келиб чиқиши қонуний эканини Давлат экология қўмитаси мутахассисларидан аниқлаш ҳақида топшириқ берди.
«Биз шаҳар аҳолисини 102 рақамига қўнғироқ қилишга чақирамиз. Биз албатта чора кўрамиз», деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИББ Тошкентда дарахтларнинг кесилиш ҳолати бўйича «махсус назорат» жорий қилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид: Депутат: "Дарахтхўр" манқуртлар бизда қандай кўпайиб кетди?
Мавзуга оид
16:55
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026