6 июль куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Ф.С. “Саховат метангаз” МЧЖга қарашли автомашиналарга газ қуйиш шаҳобчасида ўзаро жанжал оқибатида шу шаҳобча назоратчиси, Андижон туманида яшовчи Ж.М.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиши натижасида Ж.М. касалхонага ётқизилган.
Ф.С. ушланган.

















