Ўзбекистон | 07:19 / 26.07.2018
14649
1 дақиқада ўқилади

Шарқшунослик институтида бакалаврлар тайёрлашда сиртқи таълим шакли очилди

Фото: KUN.UZ

2018/2019 ўқув йилида Тошкент давлат шарқшунослик институти бакалавриат босқичида таҳсил олишни истаган номзодлар учун янги таълим шаклини таклиф қилмоқда. Унга кўра, шу йилнинг ўзида жами 100 нафар талаба сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин. 

Маълум қилинишича, барча қабул қилинган абитуриентларнинг 75 нафари дарслар ўзбек тилида ташкил этиладиган гуруҳларда, қолган 25 нафари эса рус гуруҳларда ўқиши мумкин. 

Таъкидланишича, тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), жаҳон сиёсати, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик: Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик: Жануби-Шарқий Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатлари таълим йўналишларининг барчасига 25 нафардан талаба ўқишнинг сиртқи таълим шаклида қабул қилинади. 

Маълумот учун, сиртқи таълим шаклида ўқишни истаган номзодларнинг барчаси тўлов-контрактини амалга оширади.

Мавзуга оид