2018 йил 29 июлда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этилган биринчи шаҳар фестивали – Chilla Fest–2018 ўтказилди.

2018 йил 30 июль, Тошкент ш. Chilla Fest—2018 бу йилги ёзнинг бош воқеаси бўлди ва Ўзбекистонда шаҳар фестивалларини ўтказиш анъанасига асос солди. Бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг бешта боғи (“Локомотив”, Central Park, Абдулла Қодирий номидаги парк, “Анҳор-Локомотив”, Green Park) анъанавий аттракционлар билан бир қаторда қўшимча маърифий-кўнгилочар тадбирлар тақдим этиб, халқ сайллари марказига айланди.
Кун ёрқин ва ажойиб тадбирларга бой бўлди: боғларга ташриф буюрувчилар севимли гуруҳлари қўшиқларига рақс тушдилар, қувноқ эстафеталарда қатнашдилар ва эсдалик мукофотларини ютиб олдилар. Барча ёшдаги меҳмонлар ўз кўнгилларига ёқадиган машғулот топишга муяссар бўлдилар: фестиваль дастуридан кўплаб бепул кўнгилочар ўйинлар – оилавий тимбилдинглардан тортиб, ижодий маҳорат дарсларигача жой олди.



Бир вақтда фестивалда қатнашган барча боғларда Тошкент ҳокими в.в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан телекўприк ўтказилди.
— 2018 йил ёз мавсуми мамлакатимиз шаҳарлари маданияти тарихида янги саҳифани очмоқда. Бу каби тадбирлар ижодиёт аҳли: рассомлар, ҳайкалтарошлар, театр жамоаларини бирлаштиришга хизмат қилади, улар биргаликда шаҳар ижодий салоҳиятини оширадилар. Фестиваллар кичик бизнес ривожланишига туртки беради, савдо ривожига, сайёҳларни жалб этишга хизмат қилади, шаҳар сервис иқтисодиёти ривожининг муҳим унсури саналади. Бундай фестивалларнинг энг муҳим жиҳати – шаҳар ўзгача кўриниш олади, янада оқкўнгил, инсонлар учун очиқ бўлади. Айнан шу сабабли, сизларнинг фикр ва истакларингизга асосланиб, бу каби тадбирларнинг бутун бошли тақвимини тузишни режалаштиряпмиз, улар шаҳарнинг ҳар бир туманида бўлади,–


















