Божхоначилар Lexus машинасига яширилган “Феттер” патронларини аниқлашди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан ўқ-дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринишлар кўзга ташланмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга Lexus Lx570 русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган Р. исмли шахсга тегишли автоулов холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, автоуловининг салон қисмидаги хўжалик сумкасида, оғзаки сўровда тақдим этилмаган, жами 32 дона, 12 калибр 70 мм. бўлган “Феттер” номли ов патронлари мамлакатимизга яширинча олиб кирилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, республика божхона чегаралари орқали қурол-яроғ, ўқотар қурол ва ўқ дориларни контрабанда қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024