Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Суриядан чиқиб кетиш шартларини маълум қилди
Эрон Суриядаги иштирокини вазият барқарорлашса, терроризмга қарши кураш эса ўз якунига етса, камайтиради ёки бутунлай чиқиб кетади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Баҳром Қосимий маълум қилди.
«Сурия ҳукумати буни яна қанча хоҳласа, биз бу мамлакатда шунча бўламиз. Сурия ҳукуматининг мурожаатидан ташқари, терроризмга қарши кураш ҳам муҳим вазифа бўлганди. Биз Сурия барқарорликка яқин экани, терроризм билан кураш охирига етаётгани ва жиддий муваффақиятларга эришилганини ҳис этишимиз билан, албатта, ушбу давлатдаги маслаҳат иштирокимизни қисқартирамиз ёки умуман чиқиб кетамиз», - дея айтиб ўтди Қосимий Pana агентлигига. Баёнот матни Эрон ташқи ишлар вазирлигининг сайтида эълон қилинди.
Июль ойи ўрталарида Эрон олий етакчиси Али Хоменийнинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий Эрон Суриядаги иштирокини сақлаб қолиши, акс ҳолда террорчилар фаол фаолиятга қайтиши ҳақида маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Эрон қўшинлари Сурияда расмий Дамашқнинг илтимоси билан бўлиб турибди, ҳамда бошқа давлат, жумладан, АҚШнинг мамлакатдан қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги талаби кулгилидир. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Эроннинг Суриядаги иштироки Исроил билан ҳеч қандай боғлиқликка эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Сурия бўйича АҚШга яширин илтимоси маълум бўлганди.
Мавзуга оид
09:15
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:45
АҚШ ва Эрон урушни тугатиш ҳамда Ҳўрмузни қайта очиш бўйича дастлабки келишувга эришди
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026